1934 йил 20 мартда ТошВМОИ директори М.И. Слоним буйруғи асосида илк бор қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди.
1942 йил 1 мартда ТошВМОИ оториноларингология кафедраси ташкил этилган ва унинг биринчи мудири профессор Л.Т.Левин бўлган.
1944 йил кафедрада мутахассисларни клиник ординатура орқали тайёрлаш бошланди. 1952 йилдан бошлаб мутахасислар тайёрлаш билан бир қаторда оториноларинголог шифокорларни малакасини ошириш, 1957 йилдан эса илмий ходимларни аспиратура орқали тайёрлаш бошланди.
ЎзР Президентининг 20.04.2020 йилдаги 4666-сонли Қарори асосида ТошВМОИ тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) этиб қайта ташкил этилди. Хозирги кунда кафедранинг 10 нафар малакали профессор-ўқитувчилари 6,0 – бюджет и 0,5 – хўжалик хисобидаги, жаъми 6,5 штат бирлиги ставкаларида фаолият юритишмоқда.
Кафедранинг клиник базалари: ТХКМРМ кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази, 2-шахар болалар жаррохлик клиник шифохонаси, “PROFMED SERVIS”, ”SHIFO-ZIYO PLYUS”, “SHOXRUH BIZNES PLUS” МЧЖнинг “SOG’LOM OILA”,”SAYFULLOH OTA SHIFO” хусусий клиникалари, Юнусобод туманининг марказий ва оилавий поликлиникалари. Кафедрада шифокорлар учун умумий ва мавзувий малакаларини ошириш цикллари ўтказилмоқда. Ихтисослиштириш ўқув дастурлари асосида оториноларинголог, сурдолог, фониатр мутахассислари, хамда клиник ординатурада орқали оториноларингологлар тайёрланмоқда. Хозирги кунда кафедрада 60 дан зиёд клиник ординаторлар тахсил олмоқда. Таянч доктарантура, мустақил изланувчилар тизими орқали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш амалга оширилмоқда.